Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биринчи Президентга суиқасд уюштиришда айбланаётган Зокир Раҳимов Ўзбекистонга қайтарилди (видео)

Биринчи Президентга суиқасд уюштиришда айбланаётган Зокир Раҳимов Ўзбекистонга қайтарилди (видео)

Фото: «Ўзбекистон 24»

«Ўзбекистон 24» телеканалида 16 февраль воқеалари иштирокчиси Зокир Раҳимовнинг Истанбулда қўлга олингани ҳақида лавҳа берилди.

ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Истанбулда қўлга олинган Зокир Раҳимов Ўзбекистонга қайтарилди.

Зокир Раҳимов 2000 йилдан бери қидирувда бўлган бўлиб, Туркистон исломий ҳаракати, кейинчалик ИШИД аъзосига айланган. 1994-1999 йилларда «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқими аъзоси бўлган. 1999 йилги воқеалардан кейин у Тожикистонга қочиб кетади. У ерда Туркистон исломий ҳаракати террористик ташкилотига қўшилган. Қисқа вақтдан сўнг, Афғонистонга ўтиб кетган.

У тахминан 2012 йилгача Тожикистоннинг сохта паспортлари билан яшаб келган. 2014 йилда Баҳром Буранов номига Туркиянинг сохта паспортини олган. Кейинчалик Туркия пойтахтида ўз фаолиятини давом эттирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг