Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билимлари оширилади

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билимлари оширилади

Фото:«Xabar.uz»

«Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларида ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этади. Бундан мақсад давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жумладан, давлат хизматчиларига ўзларининг соҳасига доир қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириш ҳамда улар иштирокида соҳага оид ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоларни атрофлича муҳокама қилиш ва ечимини топиш чораларини кўришдан иборатдир.

Ушбу курслар «республика – вилоят – туман (шаҳар)» тамойили бўйича ташкил этилади, яъни бутун республика бўйлаб барча даражадаги ташкилотлар қамраб олинади.

Шу мақсадда махсус ишчи гуруҳ ташкил этилди ва ўқув курсларининг дастури ҳамда машғулотлар жадвали тасдиқланди.

Машғулотлар давомида фақат ҳуқуқий маълумотлар бериш билан чекланилмайди, балки давлат органлари ходимларининг қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражаси ўрганилади ва таҳлил қилинади. Бунинг учун давлат органлари билан ҳамкорликда махсус сўровлар ва тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган.

Машғулотлар содда ва тушунарли тилда, турли инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

Бундан ташқари давлат органлари ходимларига ўз соҳасига оид қонун ҳужжатларини аҳоли орасида тарғиб қилишнинг инновацион усулларини ўргатиш учун махсус маҳорат дарслари ҳам ўтказилади ва зарур тавсиялар берилади.

Ўқув курслари шу ойининг охирида бошланади ва (ҳар ойда) тасдиқланган жадвал асосан иккита вазирлик ва идора қамраб олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг