Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳоннинг замонавий монархиялари: қайси қитъада император, қирол ва шоҳлар кўпроқ? Инфографика

Жаҳоннинг замонавий монархиялари: қайси қитъада император, қирол ва шоҳлар кўпроқ? Инфографика

Фото: «Xabar.uz»

Замонавий дунё харитасида бошқарувнинг монархия шаклини сақлаб қолган ўнлаб мамлакатларни кўриш мумкин. Бундан ташқари, Буюк Британиянинг собиқ мустамлакалари, қарам давлатлар ва протеторатлар ҳам бор бўлиб, улар ҳамон ушбу мамлакат тожини тан олишади.

Монархия шаклига эга мамлакатлар бўйича Осиё қитъаси етакчилик қилади. Япония раҳбари Акихито айни пайтда дунёдаги ягона бошқарувчи император ҳисобланади. Маха Вачиралонгкорн ҳали тож киймаган бўлса-да, лекин Тайландни бошқаради ва 2016 йилда вафот этган Пхумипон Адульядетнинг вориси саналади. Ҳаёт пайтида у мамлакатни энг узоқ бошқарган давлат раҳбари сифатида тарихга кирган. Шунингдек, монархия мусулмон давлатларда ҳам кенг тарқалган: Саудия Арабистони, Кувайт, Бруней, Иордания ва бошқалар.

Европа қитъасида эса монархиал давлатлар сони чекланган. Скандинавия давлатларида амалдаги қиролликлар ҳамон бор: Швецияда қирол Карл XVI Густав, Норвегияда Ҳаралд V, Данияда қиролича Маргрете II. Монархия Испания, Белгия, Нидерландия, кичик давлатлар — Люксембург, Лихтенштейн, Андорра, Монакода ҳам сақланиб қолган. Албатта, Буюк Британияни унутиш мумкин эмас. Виндзор қироллик оиласининг сулоласи ҳозирда бутун дунёга машҳур қироллик ҳисобланади. Бошқа қитъаларда монархия жуда кам тарқалган.

Юқоридаги инфографика орқали бошқарувнинг монархия шаклига эга мамлакатлар билан танишиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг