Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ҳарорат 10 даражагача тушиши кутилмоқда

Бугун мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ҳарорат 10 даражагача тушиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Шимолий ҳудудлар ва чўл зонасининг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши, айрим ҳудудларда эса чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15–20 даража илиқ, шимолда эса 10–15 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 17–19 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 10–15 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг