Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-23 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-22 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter