Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда илиқ ҳаво кузатилади

Бугун Ўзбекистонда илиқ ҳаво кузатилади

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг