Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-23 даража илиқ бўлади.

Тошкентда кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-22 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 11-16 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг