Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кузатувлар тарихидаги энг иссиқ октябр

Кузатувлар тарихидаги энг иссиқ октябр

Фото: Bedneyimages / Magnific

2026 йилнинг октябр ойи глобал кузатувлар тарихидаги энг иссиқ октябр сифатида қайд этилди. Европанинг Copernicus иқлим хизмати маълумотларига кўра, сайёрамиздаги ўртача ҳарорат саноатгача бўлган даврдаги (1900 йилгача) кўрсаткичлардан 1,5 даражадан кўпроққа ошиб кетган.

Ортда қолган ёз Европага аномал иссиқликни олиб келди: оқибатда 50 мингдан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди. Жазирамадан энг кўп 85 ёшдан ошганларлар қурбон бўлди. Малта, Италия, Испания, Франция, Германия, Венгрия ва Хорватия — энг оғир зарбани қабул қилган мамлакатлар.

Чикаго ва Калифорния университетлари олимларининг иқлим бўйича прогнозлари янада хавотирли. «Эл-Ниньо» табиат ҳодисаси туфайли яқин ярим йил ичида ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво бутун дунё бўйлаб қарийб 451 минг кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин, дейишмоқда улар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг