Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Микрокредитбанк» қуёнчилик ривожи учун мижозларга 414,5 млрд.сўм маблағ ажратди

«Микрокредитбанк» қуёнчилик ривожи учун мижозларга 414,5 млрд.сўм маблағ ажратди

«Микрокредитбанк» АТБ республикамизда қуёнчиликни ривожлантиришга масъул этиб белгиланганига бир неча йил бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги «Республикада 2021 йилда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, наслчилик ишлари ҳамда ветеринария хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва чорвачилик маҳсулотларни саноат усулида ишлаб чиқаришни кўпайтириш тўғрисида»ги йиғилиш баёнига асосан жорий йилда қуёнчилик йўналишидаги 56 та лойиҳага умумий қиймати 317,4 млрд.сўм миқдорида маблағ йўналтирилади. Шунинг 200,9 млрд. сўми банк кредитидир.

Бугунги кунда мазкур лойиҳаларнинг 31 тасига 89,2 млрд.сўм кредит шартномалари имзоланган. Шу жумладан, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманида умумий қиймати 19 млн. евро қийматдаги қуёнчилик комплексини ишга тушириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб, бугунги кунда 3,2 млн. евро миқдорида кредит ажратилиб, қолган қисми мижознинг талаби асосида бажарилган ишга қараб босқичма-босқич тўлов амалга оширилади.

Агрокомплекс ишга тушиши натижасида, дастлаб 40 та, тўлиқ ишга тушганда 200 га яқин доимий ишчи ўрни яратилади, 50 минг бош наслли она қуён ва 3 минг тонна қуён гўшти етиштиришга эришилади. Қуён гўнгини қайта ишлаш йўлга қўйилиб, қишлоқ хўжалиги корхоналарига маҳаллий ўғит етказиб берилади.

Шу билан бирга, қуёнларни кооперация асосида кўпайтириш учун аҳоли, оилавий тадбиркорларга қуён, қуён қафаслари, озуқаси, ветиринария дори воситалари етказиб берилади ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатилади.

Умумий қилиб айтганда, банк томонидан бугунги кунга қадар қуёнчилик фаолиятини ривожлантиришга жами 4093 та мижозга 414,5 млрд.сўм, шундан 405 та юридик шахсларга 338,3 млрд.сўм, 3688 та жисмоний шахсларга 76,2 млрд.сўм кредит ажратилган.

Мазкур маблағлар ҳисобидан 2021 йилда 1009 та мижозга 176,5 млрд.сўм, шундан 41 та юридик шахсларга 152,1 млрд. сўм, 968 та жисмоний шахсларга 24,4 млрд.сўм йўналтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг