Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Tracker» ва «Malibu» автомобилларига фоизсиз тўлов 2 йилга узайтирилди

«Tracker» ва «Malibu» автомобилларига фоизсиз тўлов 2 йилга узайтирилди

Фото: «GM Uzbekistan»

Хабарингиз бор, «GM Uzbekistan» АЖ ва «Ўзагросуғурта» АЖ билан биргаликда «Chevrolet Malibu» ва «Tracker» автомобилларини 1 йилга муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизмат ишлаб чиққан эди.

Компания фоизсиз тўлов муддатини 2 йилга узайтирди. Шунингдек, акциянинг амал қилиш муддати ҳам 2019 йилнинг 21 март кунига қадар узайтирилади. Бу қарор кўп сонли харидорларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда қабул қилингани айтилган.

Эндиликда харидор 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Malibu Turbo», 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Malibu», ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Chevrolet Tracker» харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини икки йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга бўлади.

Шартнома тузилган вақтда «Ўзагросуғурта» мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 4,5% миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 2% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради. Шунда автомобиллар учун суғурта тўлов суммаси қуйидагича бўлади:

Tracker A/T — 1 753 611 (2%) ва 3 945 625 (4,5%)

Tracker M/T —1 126 177 (2%) ва 2 533 898,48 (4,5%)

Malibu — 1 715 635 (2%) ва 3 860 178 (4,5%)

Malibu Turbo— 1 741 244 (2%) ва 3 917 799 (4,5%)

Мазкур акцияда фақат дилерларда мавжуд бўлган ушбу моделдаги автомобиллар иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг