Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Tashkent City»даги барча майдонлар сотиб бўлинган

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Tashkent City»даги барча майдонлар сотиб бўлинган

Фото: «Спутник»

Москва шаҳрида Ўзбекистон элчихонасида Тошкент шаҳар делегацияси билан Москва мэрияси ўртасида «Tashkent City» қурилиши масалалари бўйича музокаралар ўтказилиб, Россия бизнес вакилларига янги мажмуаси ҳақида тақдимот ўтказилди, деб хабар қилди «Sputnik» нашри.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўзларига кўра, «Tashkent City» Ўзбекистоннинг пойтахти учун муҳим девелоперлик ва инвестиция лойиҳаси ҳисобланади. Пойтахт раҳбари қурилаётган мажмуадаги барча майдонлар сотилганлиги ва бўш жойлар қолмаганлигини таъкидлаб ўтди.

«Tashkent City» вакили Анна Барсукова ушбу лойиҳа хорижий бизнес учун инвестиция майдончага айланлиги, дунёнинг кўплаб компаниялари бунга катта қизиқиш билдирилаётганлиги ва пул маблағларини сарфлашга тайёр эканлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, «Tashkent City» халқаро бизнес маркази пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилади. Лойиҳага мувофиқ «Tashkent City»да бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати бир миллиард доллларга баҳоланмоқда.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг