Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Бюджет ташкилоти ҳеч қачон пахтага тегмайди, далада пахта ёниб кетса ҳам!»

Шавкат Мирзиёев: «Бюджет ташкилоти ҳеч қачон пахтага тегмайди, далада пахта ёниб кетса ҳам!»

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Шу йилнинг 29 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

— Бюджет ташкилоти ҳеч қачон пахтага тегмайди, далада пахта ёниб кетса ҳам теккиздирмайман. Кимга керак пахта? Корхонага керак. Қайси корхона? Қайта ишлайдиган. Ўзини одамлари, ўзи бориб, пул тўласин, ўзи йиғсин, — деб айтган Шавкат Мирзиёев. —  Абдулла Неъматович, сизга бир ой муддат. Ўтган йили қанча қийналдик, бутун дунё ҳозир болалар меҳнати деб, ўзимизни ўзимиз аҳмоқ қилиб юрганмиз. Қаерга борсак, болалар меҳнати [ҳақида гапиришади — «Xabar.uz»]. Ундан 2-3 миллиард фойдами, ёки ундан кўра обрўни, сиёсатимизни жойига қўйиш керакми?!

Шунинг учун бир ой муҳлат, ўтган йилги тажрибани қўллаш лозим. Ҳеч қандай, биронта болалар меҳнати, мажбурий меҳнат керак эмас. Мана қанча тўқимачилик комбинатларимиз бор, ўзлари бориб, ўзини пахтасини ўзи териб олаверсин.

Мана кластер қиляпмиз, оғир дамлардан ўтиб олишимиз керак. Ҳозир бизга дўстлар ҳам кўп, лекин душманларимиз ҳам кўп. Айтмоқдаман-ку, ҳар куни битта мақола чиқяпти. Тошкент ҳеч қаерга бормайди, Тошкентнинг ўзини йўли бор!

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг