Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги энг кўп хорижий корхоналар Хитойга тегишли — статистика

Ўзбекистондаги энг кўп хорижий корхоналар Хитойга тегишли — статистика

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 сентябр ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 21 490 та корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.

Уларнинг 4 758 таси қўшма корхона, 16 732 таси хорижий корхона ҳисобланади.

Охирги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,7 баробарга ошган. Шу билан бирга, хорижий корхоналарнинг жамидаги улуши 56,2 фоиздан 77,9 фоизгача кўпайган.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи 10 давлат:

  1. Хитой — 6 436 та;
  2. Россия — 3 589 та;
  3. Туркия — 2 365 та;
  4. Қозоғистон — 1 345 та;
  5. Жанубий Корея — 739 та;
  6. Афғонистон — 725 та;
  7. Озарбайжон — 503 та;
  8. Тожикистон — 483 та;
  9. БАА — 464 та;
  10. Ҳиндистон — 446 та.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг