Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ўтган 6 ойда 44,4 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ўтган 6 ойда 44,4 млрд долларга етди

2025 йил январь-июль ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 44,4 млрд АҚШ долларига етди ва 2024 йилнинг январь-июлига нисбатан 7 376,4 млн АҚШ долларига ёки 19,9 фоизга кўпайди.

ТСАда экспорт ҳажми 20 млрд 108,9 млн АҚШ долларига (2024 йилнинг январь-июль ойига нисбатан 34,9 фоизга ўсди) ва импорт ҳажми 24 млрд 292,3 млн АҚШ доллари (9,9 фоиз ўсиш)га етди. Ҳисобот даврида - 4 млрд 183,5 млн АҚШ доллари қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилди.

Ўзбекистон жаҳоннинг  197 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши ХХР (18,2 фоиз), Россия (16,1 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (3,6 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) хиссасига тўғри келди. Экспорт таркибида товарлар улуши 75,9 фоиз ни ташкил этиб, унда асосан саноат товарлари (11,1 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (7,5 фоиз), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (5,8 фоиз) ҳамда минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар (4,4 фоиз) ҳиссаси юқори бўлди.

Ҳисобот даврида ташқи савдо айланмасида товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкорлар Россия (12,3 фоиз), ХХР (5,5 фоиз), Қозоғистон (4 фоиз), Афғонистон (3,7 фоиз), Туркия (3 фоиз), Франция (2,6 фоиз), БАА (1,8 фоиз), Қирғиз Республикаси (1,6 фоиз), Тожикистон (1,4 фоиз) ва Покистон (1,2 фоиз) каби давлатлар бўлди. Уларнинг умумий экспортдаги улуши 37 фоизни ташкил этди.

Ушбу даврга келиб импорт ҳажми 24 млрд 292,3 млн АҚШ долларига етди ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 9,9 фоизга кўпайди. Импорт таркибида энг катта улуш, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (33,3 фоиз), саноат товарлари (16,0 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,8 фоиз) ҳисобига тўғри келди. Товарлар импорти динамикаси таҳлилига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойида импорт қилинган товарлар ҳажми, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 млрд 569,2 млн АҚШ долларига кўпайди ва 21 млрд 778,8 млн АҚШ долларини ташкил этди. Хизматлар импорти эса 2 млрд 513,5 млн АҚШ долларига етди.

Мазкур 6 ойда Ўзбекистон 163 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди. Йирик ҳамкор давлатлар, жумладан, ХХР (28,7 фоиз), Россия (19,3 фоиз), Қозоғистон (7,6 фоиз), Туркия (4,1 фоиз), Корея Республикаси (3,9 фоиз), Германия (2,8 фоиз) ва Ҳиндистон (2,6 фоиз) жами импортнинг 2/3 қисмини ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг