Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон уран қазиб олишни камайтирди

Қозоғистон уран қазиб олишни камайтирди

Фото: «Казатомпром»

Қозоғистон энергетика вазири Маҳамбет Досмуҳамбетовнинг билдиришича, Қозоғистон 2018 йилнинг тўққиз ойида уран қазиб олишни 7,4 фоизга — 16 минг тоннагача қисқартирди. Бу ҳақда «REGNUM» ахборот агентлиги хабар берди.

Сабаби, жаҳон бозорида уран нархи пасайиб кетган, ҳозир унинг бир фунти 27,45 доллардан сотиляпти.

Давлатга қарашли «Қазатомсаноат» компанияси ва унинг таркибидаги корхоналар айни пайтда жаҳондаги ураннинг 40 фоизини қазиб чиқармоқда.

Қозоғистон ишлаб чиқаришни камайтириш ҳисобига глобал бозордаги маҳсулот мувозанатини барқарорлаштириш орқали уран қазиб олиш ва ишлаб чиқаришда самарадорликка эришмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг