Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия компанияси Ўзбекистон корхонаси кўчирмакашлик қилганини исботлади

Россия компанияси Ўзбекистон корхонаси кўчирмакашлик қилганини исботлади

Чапда – Россия компанияси маҳсулоти, ўнгда эса Ўзбекистон компаниясиники.

Фото: «Spot.uz»

Давлат рақобат қўмитаси «ТД ГраСС» (Волжский, Россия) ОАЖ томонидан тақдим этилган унинг интеллектуал мулкига бўлган ҳуқуқи «Hamkor Nur Biznes» ОАЖ томонидан бузилгани ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

«ТД ГраСС» МЧЖ мурожаатида улар томонидан ишлаб чиқариладиган тозалаш воситаларининг номланиши ва этикеткаси Ўзбекистон корхонаси томонидан кўчириб олингани таъкидланган.

Давлат рақобат қўмитаси мутахассислари мурожаатни ўрганиб чиқди ва Россия компанияси ўз маҳсулотини 2015 йилдан буён Ўзбекистон бозорига етказиб беришини аниқлади.

«Hamkor Nur Biznes» ОАЖ эса худди шу каби маҳсулот ишлаб чиқаришни 2017 йилда йўлга қўйган.

«Қатор маҳсулотларнинг номланиши ва этикеткаси тўлиқлигича Россия ишлаб чиқарувчиси маҳсулотларидан нусха кўчирилган (UNIVERAL CLEANER, FLOOR WASH, CLEAN GLASSTORUS)», — дейилади хабарда.

Шу тарзда Ўзбекистон компанияси «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси тўртинчи қисмини бузган деб топилди ва тегишли кўрсатма олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг