Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Ўзбекистон помидор ва қалампирини олиб киришга рухсат берди

Россия Ўзбекистон помидор ва қалампирини олиб киришга рухсат берди

Фото: «Xabar.uz»

«Россельхознадзор» Ўзбекистоннинг 15 корхонасига помидор ва қалампирни Россия ҳудудига бугун, 28 июндан олиб киришга рухсат берди.

Мамлакатимизда етиштирилган ушбу турдаги сабзавотларни Россияга киритиш 2020 йилнинг 26 ноябридан тўхтатилганди. «Интерфакс» ёзишича, ўшанда бизнинг помидорларда жигарранг бужмайиш вируси вируси топилган.

Бироқ халқаро мутахассислар ҳамкорлигида олиб борилган ўрганишлар натижасида Ўзбекистонда помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллигининг ташқи симптоматик аломатлари қайд этилмаганди.


Мавзуга доир: Хорижга энг кўп помидор экспорт қилган ҳудудлар


Энди рухсат бор, фақат Ўзбекистон ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг кафиллиги остида. Хабарда айтилишича, рухсат берилишига олиб борилган музокаралар ва Ўзбекистон вирусдан холи корхоналар ҳақида маълумот тақдим этиши ортидан эришилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг