Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда кунига 18 минг нафар янги тадбиркор рўйхатга олиняпти

Хитойда кунига 18 минг нафар янги тадбиркор рўйхатга олиняпти

Фото: «Veem»

Хитой тараққиёт ва ислоҳотлар бўйича миллий комиссияси маълумотларига кўра, мамлакатдаги янги иш ўринларининг 70 фоизи оммавий тадбиркорлик ва инновациялар ҳисобига очилган. Бу ҳақда 14 октябрь куни «Синьхуа» ахборот агентлиги хабар қилди.

Хитойда 2017 йил охирига келиб ҳар минг кишига 21,8 нафар тадбиркор тўғри келди. Тадбиркорларнинг умумий сони 2016 йилга нисбатан 16,9 фоизга ўсиб, жами 30,34 миллион нафарга етди.

Миллий комиссия ҳисоботида айтилишича, янги тадбиркорлар янги соҳалар — замонавий ишлаб чиқариш, савдо, таълим, фан ва технологиялар йўналишларида пайдо бўляпти.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати 2015 йилдан оммавий тадбиркорлик ва инновацияларни ривожлантириш учун қатор имтиёзларни жорий эта бошлади. Ҳаракатлар самара бера бошлади, масалан, 2018 йилнинг биринчи ярмида кунига ўртача 18,1 минг нафардан янги тадбиркор рўйхатга олина бошлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг