Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

102 ёшли онахонга хорижга чиқиш паспорти берилди

102 ёшли онахонга хорижга чиқиш паспорти берилди

Қарши шаҳар, «Харамжўй» маҳалласида чоғроққина бир хонадон бор. Бу уйда 102 ёшни қарши олган онахон Карамат Чориева истиқомат қилади. 

Яқинда Карамат момо Умра сафарига бориш учун хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш мақсадида Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат этди. 

Мурожаатга асосан бўлим ходимлари кўчма мобиль қурилма билан икки асрни кўрган онахоннинг хонадонига бориб, биометрик маълумотларини олишди. 

8 март куни бошқарма ходимлари Карамат момонинг хонадонига ташриф буюриб, байрам билан қутлаб, хорижга чиқиш биометрик паспортини топширишган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг