Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

12 йилдан сўнг... «Чорсу» меҳмонхонаси ишга туширилишига оз қолди

12 йилдан сўнг... «Чорсу» меҳмонхонаси ишга туширилишига оз қолди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров узоқ йиллардан буён фаолият юритмай келаётган «Чорсу» меҳмонхонаси ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Қайд этилишича, турк инвесторлари уни капитал реконструкция қилишади. Бу борада тегишли келишувлар амалга оширилган. Яқин кунлар ичида дастлабки ҳаракатлар бошланади. Меҳмонхона 2019 йилгача ишга туширилиши айтилди.

Бир пайтлар пойтахт кўрки ҳисобланган муҳташам «Чорсу» меҳмонхонаси сўнгги 12 йилда деярли қаровсиз ҳолга келиб қолган эди. Эндиликда туризмни ривожлантириш, пойтахтда кўламли ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида мазкур меҳмонхона ҳам қаддини тиклаб, сайёҳлар ва шаҳримиз меҳмонларининг сўлим гўшасига айлантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг