Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

13 минг нафардан зиёд ўқувчига мактаб формаси ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди

13 минг нафардан зиёд ўқувчига мактаб формаси ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди

Иллюстратив сурат: Freepik

13 Ўзбекистонда Мустақилликнинг 35 йиллиги ва янги ўқув йили муносабати билан 13 минг нафардан зиёд ўқувчига мактаб формаси ва ўқув қуроллари беғараз тарқатилди.

Хайрия тадбирлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Масжидлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан мамлакат бўйлаб ўтказилди. Унда республикада фаолият юритаётган 2161 та масжид ходимлари иштирок этди.

Тадбирлар доирасида 11 144 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари ҳадя қилинди. Кўрсатилган ёрдамнинг умумий қиймати 4 миллиард 929 миллион 995 минг сўмни ташкил этди.

Шунингдек, «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 1500 нафар етим ва чин етим болага байрам совғалари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари топширилди. Жумладан, Фарғона вилоятида 302 нафар, Самарқанд вилоятида 243 нафар ва Қашқадарё вилоятида 215 нафар боқувчисини йўқотган ўқувчига ёрдам кўрсатилди.

Ташкилотчиларга кўра, хайрия тадбирларидан асосий мақсад болаларнинг сифатли таълим олишига кўмаклашиш, уларни янги ўқув йилига тайёрлаш ва байрам муносабати билан қувонч улашишдан иборат.

Мазкур ташаббуслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг