Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

4 апрель. Бугун байрам! «Эгизак миноралар», москвача зиёфат, биринчи генерал ва бошқа муҳим воқеалар

4 апрель. Бугун байрам! «Эгизак миноралар», москвача зиёфат, биринчи генерал ва бошқа муҳим воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Интернет куни.
  • Мустақиллик куни (Сенегал).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1147 йил — Суздал князи Юрий Долгорукий ўз иттифоқчиси Новгород-Северск князи Святослав Ольгович шарафига ҳеч кимга маълум бўлмаган Москва деган жойда катта зиёфат берди. Шу тариқа Москва номи биринчи марта Ипатьев солномасида тилга олинган.
  • 1297 йил — Рим папаси Корсика ва Сардинияни Арагон қироли ихтиёрига берди.
  • 1500 йил — португал денгизчиси Педру Кабрал Бразилияни кашф этди. У аввалига бу ерни орол деб ўйлаган.
  • 1541 йил — испан иезуити Игнатий де Лойола биринчи бўлиб генерал унвонини олди.
  • 1785 йил — инглиз ихтирочиси Эдмунд Картрайт механик тўқув станоги учун патент олди.
  • 1850 йил — Лос-Анжелес шаҳар мақомига эга бўлди.
  • 1884 йил — Боливия Чилига Антофагаста вилоятини топширди ва денгизга чиқиш йўлидан маҳрум бўлди.
  • 1896 йил — Юкон(Канада)да олтин васвасаси бошланди.
  • 1932 йил — америкалик олим Чарлз Глен Кинг биринчи бўлиб С витаминини ажратиб олди.
  • 1945 йил — Братислава немис фашистларидан озод этилди.
  • 1947 йил — Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига асос солинди.
  • 1949 йил — Вашингтонда йиғилган АҚШ, Белгия, Буюк Британия, Нидерландия, Дания, Исландия, Италия, Канада, Люксембург, Норвегия, Португалия ва Франция раҳбарлари НАТОга асос солишди.
  • 1973 йил — Нью-Йорк(Манхэттен)да Жаҳон савдо маркази очилди. Марказ рамзи ҳисобланган баландлиги 415 ва 417 метрли «Эгизак миноралар» 2001 йил 11 сентябрда террорчилар ҳужуми натижасида бутунлай яксон қилинган. Теракт 2977 инсоннинг умрига зомин бўлган.
  • 1975 йил — Таншоннят(Вьетнам жануби)даги «C-5» ҳалокати. Авиаҳалокатда 155 киши (асосан болалар) ҳалок бўлган.
  • 1983 йил — Америка фазовий кемаси — «Челленжер»нинг илк парвози.

Таваллуд кунлари

  • 188 йил — Септимий Бассиан Каракалла, Рим императори.
  • 1818 йил — Майн Рид, инглиз ёзувчиси.
  • 1932 йил — Андрей Тарковский, таниқли кинорежиссёр, сценарийнавис.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг