Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абитуриентлар учун янгилик! Қўшимча репетицион тест синовлари ташкил этилмоқда

Абитуриентлар учун янгилик! Қўшимча репетицион тест синовлари ташкил этилмоқда

Фото: «Sof.uz»

Олий таълим ва олий ҳарбий таълим муассасаларига кирувчиларнинг тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун қишки таътил кунларида Давлат тест маркази томонидан қўшимча репетицион тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати хабар берди.

Абитуриентлар қўшимча репетицион тест синовларида иштирок этиш орқали пухта тайёргарлик кўриш, ўз билимларини синаб бориш билан бирга, тест материаллари (саволлар китоби, жавоблар варақаси) билан ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлайдилар, шунингдек, тест синовларини ўтказиш тартиби билан яқиндан танишадилар.

Қайд этилишича, репетицион тест синовлари Давлат тест маркази биносида ўтказилади. Сайтимизга хабар беришларича, саволлар китоби нархи 12 минг сўм бўлиб, бошқа пуллик хизмат талаб этилмайди. Абитуриентлар истаганча тест ечиб, билимларини синашлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг