Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Агроозиқ-овқат инвестиция форумида 1,88 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди

Агроозиқ-овқат инвестиция форумида 1,88 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди

Олдин хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳри 7- 8 сентябрь кунлари Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияга мезбонлик қилмоқда. Кеча конференциянинг биринчи куни якунига етди. Ялпи мажлисдан сўнг иштирокчилар «Буюк Ипак Йўли» халқаро туризм марказида жойлашган экспомарказда ташкил этилган «Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти» кўргазмаси билан танишди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон аграр тармоғини ислоҳ қилишдаги ютуқлар тақдим қилинди. Меҳмонларга Ўзбекистоннинг агро ва озиқ-овқат соҳасидаги салоҳияти, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлари намойиш этилди. Анжуман қатнашчилари уруғчилик, боғдорчилик, чорвачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кластер, кооперация, агрологистика усуллари билан таништирилди.

Ушбу  конференция доирасида агроозиқ-овқат инвестиция форуми ҳам ўтказилди. 26 та мамлакатдан 100 дан зиёд компания қатнашган ушбу тадбирда 1,88 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг