Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бизга «бегона» рейтингда Тожикистон Украинани ортда қолдирди

Бизга «бегона» рейтингда Тожикистон Украинани ортда қолдирди

Фото: «Awaytravel.ru»

Тожикистон равнақ топаётган мамлакатлар рейтингида 101-ўринни олди ва 111-ўринда жойлашган Украинани ортда қолдирди. Ушбу ҳисобот Буюк Британиянинг «Legatum Institute» тадқиқотлар маркази томонидан чиқарилди.

Мамлакатлар тўққиз кўрсаткич бўйича баҳоланди: иқтисодиёт сифати, бизнес-муҳит, давлат бошқаруви, шахсий эркинлик, ижтимоий капитал, хавфсизлик, таълим, саломатлик ва экология.

Собиқ иттифоқ мамлакатларидан Қозоғистон 73-ўринни банд этди. Қирғизистон 78, Грузия 80, Арманистон 88, Беларусь 89, Россия 96, Озарбайжон 99, Тожикистон 101, Украина 111-ўринда.

Маълумотлари бўлмагани учун Ўзбекистон ва Туркманистон бу рўйхатга киритилмади. Рейтингга кирмай қолган 10 мамлакат орасида шунингдек Сурия, Шимолий Корея, Сомали, Жанубий Судан, Куба, Гаити, Мьянма ва Папуа-Янги Гвинея бор. Бу мамлакатлар ҳақидаги маълумотларни ҳам тадқиқотчилар қўлга кирита олишмаган.

Рейтингдаги етакчи бешликда Норвегия, Янги Зеландия, Финляндия, Швейцария ва Дания. Бу мамлакатлар чин маънода гуллаб-яшнаяпти.

Энг охирги ўринларда эса Африкадаги айрим ночор мамлакатлар ва Афғонистон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг