Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Блогерлар чемпионатининг муддати узайтирилди

Блогерлар чемпионатининг муддати узайтирилди

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг 12 апрелида Ўзбекистон блогерлари чемпионатига старт берилган эди. Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташаббуси билан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган чемпионат ўзининг қизғин палласига кириб улгурди.

Махсус платформада бўлиб ўтаётган чемпионатга шу пайтгача қарийб икки юзта ижодий иш келиб тушган бўлса, уларга ўқувчилар томонидан олти юздан ортиқ изоҳ ёзиб қолдирилган.


Мавзуга доир:
Қўлланма: Блогерлар чемпионатида қандай иштирок этиш мумкин?


Чемпионатнинг 1-босқичи 30 апрелда якунланиши керак эди. Бироқ кўплаб юртдошларимиздан ушбу тадбир ҳақида яқинда хабар топишгани, унда қатнашиш истагида эканликлари айтиб, ижодий ишларни қабул қилиш муддатини узайтириш илтимос қилинган кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Жамоатчиликнинг талаб ва истакларини инобатга олиб ҳамда Чемпионат низомининг 10.1-бандига асосан Блогерлар чемпионатининг муддатини узайтиришга қарор қилдик.

Унга кўра 1-босқич учун ижодий ишлар 20 майгача Қабул қилинади. Қолган босқичларнинг муддатлари ҳам ўзгарди. Иккинчи босқич 22-31 майда, финал босқичи эса 2-12 июнда бўлиб ўтади.


Мавзуга доир:
Мукофот жамғармаси 60 млн. сўмлик Блогерлар чемпионатида кимлар қатнашиши мумкин?


Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионатининг ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланишади:

1-ўрин (1 та): 15 миллион сўм.

2-ўрин (2 та): ҳар бирига 8 миллион сўмдан.

3-ўрин (3 та): ҳар бирига 5 миллион сўмдан.

Бундан ташқари, ўндан зиёд номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади. Номинациялар ғолиблари ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Шунингдек, чемпионатнинг бош ҳомийси Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Танлов кашфиёти бўлган блогер»ни алоҳида тақдирлайди.


Мавзуга доир:
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси Блогерлар чемпионати учун 3 та соврин жорий қилди


Уч босқичда ўтказиладиган чемпионат ҳам, уни баҳолаш ҳам онлайн шаклда, мутлақо ошкора ва шаффоф бўлади. Иштирокчиларнинг совриндор бўлиши учун имкониятлар янада кенгайди.

Хуллас, олдинда бизни ўта қизғин ўтиши кутилаётган танлов кутиб турибди. Сиз ҳам Блогерлар чемпионатида иштирок этиб, ғолиб бўлишингиз мумкин. Шундай экан, ўз иқтидорингиз ва омадингизни синаб кўришдан тортинманг! Дадилроқ бўлинг!

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг