Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура 700 минг доллар пора билан қўлга тушган прокурор ёрдамчиси ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Бош прокуратура 700 минг доллар пора билан қўлга тушган прокурор ёрдамчиси ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкент шаҳри туманларининг бирида прокурор катта ёрдамчиси 300 минг АҚШ доллари миқдорида пора ҳамда 400 минг АҚШ доллари миқдорида пора берилишида даллоллик қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Интернет тармоғида муқаддам туман прокурори катта ёрдамчиси бўлиб ишлаган шахс пойтахт фуқароси ва «Туркистон» банки ходимларининг жиноят ишлари бўйича масалаларини «ҳал қилиб бериш»ни ваъда қилганлиги хақида хабар тарқалган. Шунингдек, материалда у 700 минг АҚШ долларини пора сифатида олинганлиги қайд этилган.

Бош прокуратура маълум қиладики, ҳозирги кунда юқоридаги ҳолат бўйича 2013 йилда ХОАТБ «Туркистон банк» ходимларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов қилинган жиноят иши доирасида қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартириб бериш учун 300 минг АҚШ долларини алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан олганлиги юзасидан бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу жиноят иши бўйича гумон қилинувчилар мансабдор шахслар ҳисобланмайди ва ҳеч қандай хизмат мавқеига эга эмас.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар прокуратурасининг иш юритувида прокуратура органларининг собиқ ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжуд эмас.

Тергов сири нуқтаи назаридан жиноят иши бўйича бошқа маълумотлар ҳозир ошкор қилиниши мақсадга мувофиқ эмас», — дейилади Бош прокуратура баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг