Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокурор АҚШ элчиси билан учрашди

Бош прокурор АҚШ элчиси билан учрашди

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов Америка Қўшма Штатлари фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен билан учрашди. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, элчи П.Спратленга Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жиноят қонунчилигини либераллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чоралар ҳақида маълумот берилган.

Ушбу икки томонлама учрашув 2018 йил 15-17 майда режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи арафасида ташкиллаштирилди.

Учрашувда тарафлар икки томонлама ҳамкорлик, тажриба алмашинуви, виждон ва сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларда фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг