Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда 9–14 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 35–40 даража, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида 41–42 даражагача исийди.
Тошкентда кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Шарқий йўналишда 5–10 м/с тезликда шамол эсади, айрим ҳудудларда унинг тезлиги 12–14 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат 38–40 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий йўналишда 9–14 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 28–33 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter