Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўқитувчи пора олди

Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўқитувчи пора олди

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан фуқаро Ж.А. нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Бухоро автомобиль мактаби ўқитувчиси Ф.Н. фуқаро Ж.А.ни алдаб, уни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга киритиш ва имтиҳондан ўтказиб бериш эвазига 500 минг олган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти Бухоро автомобил мактаби ўқитувчиси Ф.Н.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг