Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Дойче Велле» Ўзбекистонда ОАВни ривожлантиришга кўмаклашади

«Дойче Велле» Ўзбекистонда ОАВни ривожлантиришга кўмаклашади

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган «Дойче Велле» Германия давлат халқаро телерадиокомпаниясининг Марказий Осиё давлатлари бўйича таълим лойиҳалари менежери Лидия Ранерт ҳамда беларуслик тренер Виктор Рудникни қабул қилди. Бу ҳақда агентлик расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Матбуот ва ахборот агентлиги

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадида келган ушбу академия Андижон, Наманган, Урганч ва Нукус шаҳарларида бўлиб республиканинг ҳудудий оммавий ахборот воситалари фаолияти билан танишди.

Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги («Дойче Велле»нинг молиявий манбаси) Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш учун 30 минг евро маблағ йўналтиради.

Учрашувда Лазиз Тангриев Агентлик фаолияти, унинг тизимидаги корхона ва муассасалар, оммавий ахборот воситалари, бугунги миллий медиа муҳит ҳақида атрофлича маълумот берди.

Маълумот учун, айни кунда «Дойче Велле» (Deutsche Welle –«Немецкая волна») халқаро телерадиокомпаниясида уч минг нафарга яқин киши ишлайди. Дунёнинг 60 давлатида унинг ходимлари бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг