Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди дарахт кесган юридик шахсларга молиявий санкциялар қўлланилади

Энди дарахт кесган юридик шахсларга молиявий санкциялар қўлланилади

Энди дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, уларга шикаст етказишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бу Президент томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунда белгилаб қўйилган.

Қонунга кўра, шунингдек, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланди.

Бундан ташқари, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг айнан дарахт ва буталар кесилган жойда компенсациявий дарахтлар экиши мажбурияти белгиланди. Қолаверса, экилган дарахтларни 3 йил давомида парвариш қилишади.

Бундан ташқари, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилади.

Қонун 2024 йил 1 мартдан кучга кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг