Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Генерал Собир Раҳимов ҳайкали аввалги жойига қайтарилади

Генерал Собир Раҳимов ҳайкали аввалги жойига қайтарилади

Генерал Собир Раҳимов ҳайкали

Фото: «Sputnik»

Генерал Собир Раҳимов ҳайкали аввалги жойига қайтарилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Норин туманида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Kun.uz» нашри.

— Мана, 9 май яқинлашиб келяпти. Мени қийнаб келаётган яна битта масала бор. Шафқатсиз фашизм билан курашда уруш майдонларида қолиб кетган буюк боболаримиз бор. Шуларни ичида биргина бўлган генерал Собир Раҳимовнинг номини эсламай ҳам қўйдик. Мана шу қаҳрамон генералимизнинг ҳайкалини тарих ва адолат учун тиклаб қўйсак. Бу иш 9 майгача амалга оширилса яхши бўларди, — деб айтган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, генерал Собир Раҳимов ҳайкали даставвал ҳозирги Олмазор тумани ҳокимлиги биноси олдида бунёд этилган эди. Сабаби мазкур туман унинг номи билан аталган. 2010 йили туман номи ўзгартирилгач, 2011 йилнинг қишида ушбу ҳайкал Ғофур Ғулом боғига кўчирилган эди. Бундан ташқари, «Собир Раҳимов» метро бекатининг номи ҳам ўзгартирилиб, «Олмазор» номи берилган эди.

Туман номини ўзгартиришга матбуотда чоп этилган бир неча мақолалар сабаб бўлгани айтилади. Туман мутасаддилари ва олимлар жамоатчилик фикрига асосланиб, туманга тарихий номини қайтаришни ёқлаб чиқишган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг