Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримованинг Швейцариядаги қимматбаҳо автомобиллари ҳақида хабар берилди

Гулнора Каримованинг Швейцариядаги қимматбаҳо автомобиллари ҳақида хабар берилди

Фото: «Версия.Инфо»

Гулнора Каримованинг Швейцарияда Mercedes-Benz SLR2DR, Bentley Arnage ва Range Rover Sport V8 русумли автомобиллари бўлган. Уларнинг умумий нархи 1 млн. франкка (қарийб 1 млн. АҚШ доллари) баҳоланмоқда.

Ушбу автомобилларнинг калитлари 2013 йилдаёқ конфискация қилинган. Аммо ҳамон Гулнора томонидан 2009 йилда 18,2 млн. франкка сотиб олинган Колоньидаги ҳовлиси ҳудудида қолмоқда.

Қайд этиш керакки, Гулнора Каримова 2008 йили Ўзбекистоннинг БМТдаги вакили этиб тайинланганди. Бироқ 2013 йили у дипломатик иммунитетдан маҳрум бўлади ва Швейцария прокуратураси унга нисбатан пулларни ўзлаштириш айби билан жиноий иш очади. Натижада унинг Швейцария банкларидаги ҳисобида сақланган 800 млн. франк музлатиб қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг