Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳар бир давлат органи ҳузурида жамоатчилик кенгашлари тузилади

Ҳар бир давлат органи ҳузурида жамоатчилик кенгашлари тузилади

Фото: «gazeta.uz»

«Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга кўра ҳар бир давлат ташкилотида ҳузурида, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳузурида жамоатчилик кенгашлари тузилади.

Жамоатчилик кенгашлари давлат органи раҳбарининг қарорига асосан тузилиб, унга меҳнат фахрийлари, обрўли фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қабул қилинади.

Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқаролар ва давлат органлари ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини бажариш Жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг