Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳар ойнинг учинчи жумаси автомобилсиз кунга айланди

Ҳар ойнинг учинчи жумаси автомобилсиз кунга айланди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилмоқда.

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» доирасида амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилиш, мониторингини олиб бориш, шунингдек, ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қарорга мувофиқ, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни»ни ўтказиш бўйича дастур тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу ҳужжатга кўра, Ички ишлар вазирлигининг тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума кунида «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади.

Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги зиммасига тегишли вазирликлар билан биргаликда «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» мажбурий фанини жорий этиш дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг