Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки вилоятда «метан заправкалар»нинг иш вақти чекланмоқда

Икки вилоятда «метан заправкалар»нинг иш вақти чекланмоқда

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида «метан заправкалар» фаолиятида чеклов ўрнатилмоқда. 

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 8 декабрдан, эрталаб соат 6:00 дан 15:00 гача фаолият юритиши ҳақида хабар берди.

Станциялар фаолияти чекланиши ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши туфайли табиий газ биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектларига етказиб берилиши билан изоҳланади.

Сурхондарё вилоятида «заправкалар» 7 декабрдан бошлаб, эрталаб соат 8:00 дан 17:00 гача ишлайди.

Аввал Андижон ва Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳрида шундай чекловлар амалга киритилганди. 

Эслатиб ўтамиз, 8-12 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ҳарорати тушиб кетиши кутилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг