Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ноқонуний қурилган иншоотлари олиб ташланган Қоракўл янги қиёфада барпо этилмоқда

Ноқонуний қурилган иншоотлари олиб ташланган  Қоракўл янги қиёфада барпо этилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Қоракўл Туркманистон Республикаси билан чегарадош, Қоракўл Бухоро вилоят марказидан 70 километр узоқликда жойлашган туман. Туманнинг ёғингарчилик кунларда иш ва ўқишга тизза баробарида лойга ботиб бориб келадиган, ичимлик сувини бир неча километр наридан ташиб ичадиган, маданий истироҳат боғи, спорт иншоотлари эътиборга муҳтож, малакали тиббий хизматдан фойдалана олмаётган бир қанча ҳудудлари мавжуд эди. Айни кунларда туманда «Обод қишлоқ» дастури бўйича бошланган кенг миқёсдаги ободонлаштириш ишлари давомида ноқонуний ва бетартиб қурилган иншоотлар бузилиб, янгича қиёфага келтирилмоқда.

Фото:«Xabar.uz»

Қоракўллик  Самад Маматовнинг айтишича, қишлоқлар, балки туманнинг айрим марказий кўчалари ҳам бетартиб қурилганидан кўчалар ва йўлларни излаб топиш мушкул эди. Ҳатто, ғиштин пойдеворлар ва сим тўсиқлар ўраб олинган хонадонлар ҳам йўқ эмасди.  Айни пайтда йиллар давомида қишлоқлар ва туман маркази кўркини бузиб турган тупроқ ва чиқиндиларга кўмилиб кетган, яроқсиз бетон ариқлар ҳам олиб ташланди. 

Фото:«Xabar.uz»

Келажакда саноат шаҳарчасига айланиш кўзда тутилган туманда айни пайтда 33 та пудрат-қурилиш ташкилотлари биркитилган. Маданият маркази биноси, Маҳалла маркази мажмуаси, туман давлат хизматлари маркази, туман ИИБ биноси, Ёшлар маркази ва ёшлар боғини қуриш, 864 ўринли 15-умумий ўрта таълим мактабини қайта таъмирлаш, 18- умумий ўрта таълим мактабига 300 ўринли бино қуриш, 1-сонли 140 ўринли мактабгача таълим муассасасини қайта қуриш, Китоб олами савдо мажмуасини ва бошқа йирик объектларни давлат идора ва ташкилотларининг буюджетдан ташқари маблағлари ҳамда вилоят маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан барпо этиш ишлари бажарилади. «Бухороободқурилиш монтаж-сервис» МЧЖ, «Рус аймер» МЧЖ, «Қоракўл монтаж Декар», «Пойкент индустириал қурилиш сервис» МЧЖ ва бошқа қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар айниқса, эътиборга молик. 

Фото:«Xabar.uz»

Қисқа фурсатда тумандаги Эски қалъа, Зарафшон, Чекирчи қишлоқлари обод манзилларга айлантирилган. Минглаб қурувчи ва ишчилар жалб қилинган. Ғоятда мукаммал ишланган лойиҳалар асосида бажарилган ишлар туманнинг янги қиёфасини «Обод қишлоқ» дастурига киритилган Қораун, Деҳқонобод, Дўрмон қишлоқларида кечаётган ободонлаштириш ва қайта қуриш ишларига 100дан ортиқ техника воситалари жалб қилинган. Мазкур маҳаллалардаги қишда лой, ёзда чанг бўладиган кўчалардаги чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида тозаланиб, шағал ётқизиш ишлари жадал кечмоқда.

-Айни пайтда йиқитилган иншоотлар гарчи ноқонуний, тартибсиз қурилган бўлса-да, зарурият, одамларнинг кундалик эҳтиёжини қондириб келаётган эди,-туман ҳокими ўринбосари Ўткир Шарипов.- Шунинг учун уларнинг ўрнига давр талабига мос янгиларини барпо этиш учун тез ва сифатли қурилиш ишлари кечмоқда.  Турар жойлар билан бир вақтда ҳудуддаги кўча ва йўллар ҳам тартибга келтирилмоқда. 36, 80 километрли давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари таъмирланиб, қум-шағал ётқизилиб, 6 метр кенгликда асфальтланмоқда.

Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жорий йилнинг сентябрь ойига қадар давом этади.

Лайло Ҳайитова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг