Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Анталияда Мафальда Дуэрте билан учрашди: тафсилотлар

Президент Анталияда Мафальда Дуэрте билан учрашди: тафсилотлар

Фото: Президент матбуот хизмати

Анталия шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафальда Дуэрте билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида иқлим ўзгаришига мослашиш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда иқлим молияси маблағларини жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.

Жамғарма билан шериклик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қўшма лойиҳалар портфели 200 миллион доллардан ошди.

Давлатимиз раҳбари Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига чидамли ландшафтларни яратиш бўйича минтақавий дастур маъқулланганини олқишлади.

Мамлакатимиз молия институтларининг фонд ресурсларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятини таъминлаш, Ўзбекистонда иқлимга оид, шу жумладан, Оролбўйини экологик жиҳатдан тиклаш ҳамда “яшил” шаҳарларни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли инвестиция дастурини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида шерикликни мустаҳкамлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг