Наманганда фожиа қурбонлари хонадонларига таъзия билдирилди
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ушбу мутасаддилар машъум фожиада вафот этган ҳамюртларнинг ҳақларига дуолар қилиб, Яратган Парвардигордан уларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойлари жаннат боғларидан бир боғ бўлишини сўради.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Уламолар ва масъуллар ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларининг мусибатларига шерик эканларини айтиб, республиканинг барча масжидларида жума намозларида дуолар қилингани ва мадрасаларда хатми Қуръонлар ўқилаётганини билдирди. Мана шундай қайғули кунларда мутасаддилар доимо ҳамроҳ бўлиб, ҳар қандай ёрдамга тайёр эканликларини изҳор қилди. 

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичларида Қуръон тиловатлари қилиниб, Қозоғистон фожиасидаги марҳумларнинг ҳақига бағишлангани, бундай савобли ишлар давом эттирилаётганини маълум қилган эди. Ўзбекистон ва Қозоғистондаги масжидларда бугунги жума намози пайтида қурбонларнинг ҳақига дуо қилинди