Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наврўз байрамида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Наврўз байрамида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Фото: ЎзА

Бугун хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида Наврўз байрамини нишонлашга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.

Мажлисда иштирок этган мухбиримизнинг хабар беришича, байрамни юқори савида ўтказиш учун хавфсизлик чоралари кучайтирилиши қайд этилган.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, байрам арафасида айрим элчихоналар ҳамда халқаро ташкилотлар биноларида хавфсизлик масалалари кучайтирилади. Вилотлардаги тадбирларда ҳам хавфсизликни таъминлаш учун Миллий гвардия, ИИВ, ФВВ ва чегара қўшинлари жалб этилади. Миллий гвардия қўмондонининг айтишича, бугунги кунда 1,5 минг ходим жойларда ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда байрамга тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг