Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нонушта қилмаслик инсулт хавфини ошириши маълум бўлди

Нонушта қилмаслик инсулт хавфини ошириши маълум бўлди

Вақт етишмаслиги ёки стресс туфайли тез-тез нонушта қилишни ўтказиб юбориш инсульт хавфини ошириши мумкин ва кечки соат 20:00 дан кейин таом истеъмол қилиш юрак хуружи хавфини кўпайтиради. Кардиолог Ксения Ерусланова бу ҳақда огоҳлантирди.

Бироқ, рўза тутиш (ёки диета сабаб маълум вақт оч юриш) юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Бунинг сабаби, тананинг стресс билан боғлиқ бўлган очлик ва овқатдан бош тортишга бошқача муносабатда бўлишидир, бунинг учун одам ақлий ва жисмонан тайёрлаган бўлади.

Стресс кортизол гормонини ишлаб чиқаришга олиб келади. Бу яллиғланишнинг ривожланишига ва атеросклерознинг кучайишига ёрдам беради. Онгли рўза билан, аксинча, танада атеросклеротик плакларнинг шаклланишига тўсқинлик қилувчи механизмлар фаоллашади.

«Бундан ташқари, автофагия жараёни бошланади - танамиз ҳужайраларини шикастланган компонентлар ва токсинлардан тозалаш, бу эркин радикал моддаларнинг фаоллигини камайтириш ва қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беради», деди шифокор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг