Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Офисга тушган ўғрилар ушланди

Офисга тушган ўғрилар ушланди

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 29 март куни соат 05.45 ларда 29 ёшли Ж.М. ва 24 ёшли Ф.Н. офис эшигини бузиб, 59 ёшли Муҳаммад Б.га тегишли 2 дона компютер кейсларини ва гироскутерини ўғирлаб кетишган. Бу ҳақда Сергели тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, кўрилган тезкор чоралар натижасида шу куннинг ўзидаёқ жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахслар аниқланиб, қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг