Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўғил онасининг ўлимига сабабчи бўлди

Ўғил онасининг ўлимига сабабчи бўлди

Фото:«New York Post»

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи И.Ю. маст ҳолда уйида бирга яшаган онаси нафақахўр К.А.нинг бош ва юз қисмларига уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди. 

Натижада К.А. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 10 декабрь куни вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг