Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оқдарё ҳокими ишдан кетди

Оқдарё ҳокими ишдан кетди

Нажмиддин Сулаймонов

Оқдарё туманида ўтказилган халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Нажмиддин Сулаймонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Қудратов Шерзод Асадович номзоди Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

 Қудратов Шерзод.

Мазкур тайинловга қадар Қудратов Шерзод Асадович Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг