Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди

Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди

Фото: «Google.com»

Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан хабар қилинишича, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчиларидан бири фирибгарликда айбланмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг «Технология ва сервис хизмати» кафедраси ўқитувчиси Р.А. ва Зангиота туманидаги 39-сонли мактаб ўқитувчиси М.Р. фуқаро А.У.дан жияни Ж.Т.ни ушбу университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 7.000 АҚШ долларини талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А. ва М.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг