Ўзбекистон 1,18 млрд долларлик мева-сабзавот экспорт қилди
2026 йил январ–август ойларида Ўзбекистон 1 млн 437,7 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди.
Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 20,8 минг тоннага ёки 1,4 фоизга кам.
Мева-сабзавот экспорти қиймати 1 млрд 182,6 млн долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,6 фоизга кам.
Мевалар ва резаворлар экспорти 332,8 минг тонна ёки 384 млн долларни ташкил қилган.
Жумладан, 115,8 минг тонна шафтоли 114,7 млн долларга, 90,1 минг тонна узум 74,8 млн долларга экспорт қилинган.
Қуритилган узум экспорти 56,1 минг тонна ва 66,6 млн долларни, гилос 25,2 минг тонна ва 59,9 млн долларни ташкил этган.
Ўрик экспорти 26,4 минг тонна ёки 32,5 млн доллар бўлган.
Сабзавотлар экспорти эса 551,3 минг тоннага етган ва 203,4 млн долларлик маҳсулот ташқи бозорларга чиқарилган.
Энг кўп экспорт қилинган сабзавот пиёз бўлиб, унинг ҳажми 313,4 минг тонна, қиймати 91,3 млн долларга тенг.
Шунингдек, 139 минг тонна карам — 54,6 млн долларга, 33,2 минг тонна помидор — 34,7 млн долларга ва 59,7 минг тонна сабзи — 13,4 млн долларга экспорт қилинган.
Қовун ва тарвуз экспорти 198,5 минг тонна ёки 62 млн долларни ташкил этган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter