Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон» меҳмонхонасини сотиб олишга талабгор топилди

«Ўзбекистон» меҳмонхонасини сотиб олишга талабгор топилди

Қувайтнинг «Alshaya Group» компанияси яқинда сотувга қўйилгани маълум қилинган «Ўзбекистон» меҳмонхонасини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақд «Repost» хабар бермоқда.

14 феврал куни «Alshaya Group» раҳбарияти ижрочи директор Муҳаммад ал-Шая бошчилигда Ўзбекистонга келди. Мазкур учрашув Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида ташкил этилган.

«Alshaya Group» ўтган асрнинг 80-йилларида асос солинган йирик компания саналиб, Яқин Шарқ, Африка, Россия ва Туркия, Европада 90 дан ортиқ брендларда савдо ишларини йўлга қўйган.

Маълумот учун: «Ўзбекистон» меҳмонхонаси Тошкентнинг энг машҳур меҳмонхоналаридан бири. У 1974 йилда, шаҳарнинг қоқ марказида қурилган. Меҳмонхона ойналаридан Амир Темур хиёбони кўриниб туради. Кўп қаватли меҳмонхона ер қимирлашига чидамли бўлиши учун ярим айлана шаклида лойиҳалаштирилган. Унинг бошланғич баҳоси 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг