Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев вафот этди

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий тараққиётига муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жонсаид Турдиев бутун умри давомида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида фаолият юритган, унинг жадал ривожига сезиларли ҳисса қўшган, тоғ-кон саноати соҳасида кўплаб маҳоратли ёшларни тарбиялашда бевосита қатнашган.

У жамоатчилик ишларида ҳам ғоятда фаол эди. Ҳар доим элнинг қутлуғ тўйларида кайвонилик қилар, ёшларнинг севимли устози ва талабчан мураббийси эди. Унинг сермазмун ҳаёт йўли халқимиз, биринчи навбатда, ёшлар учун йўлчи юлдуз, катта ибрат мактабидир.

Зойир Мирзаев, Абдулла Хурсанов, Абдусамат Носиров, Маҳмуд Тоиров, Сайёра Файзиева, Қобил Ҳамдамовлар марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг