Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Парда Зиятов 1947 йилда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида туғилган. Самарқанд қишлоқ хўжалиги техникумида агроном мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

У меҳнат фаолиятини Ҳамроқул Носиров номидаги жамоа хўжалигида бошлаб, кейинчалик бригада бошлиғи, ширкат хўжалиги бош пудратчиси каби вазифаларда ишлаган.

2003–2018 йилларда Шароф Рашидов туманидаги “Қуёшсевар Парда” фермер хўжалигига раҳбарлик қилган. Пахтачилик ва ғаллачиликда катта тажриба тўплаган фермер сифатида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар ва фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга ҳисса қўшган.

Парда Зиятов кўплаб ёшларга устозлик қилиб, қишлоқ хўжалиги учун малакали кадрлар тайёрлашда ҳам фаол иштирок этган.

У 1990–1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, 2005–2015 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган. Шунингдек, кўп йиллар Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашларида депутат сифатида фаолият юритган.

Сўнгги йилларда нафақада бўлишига қарамай, маҳаллаларни ободонлаштириш, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар тарбияси билан боғлиқ жамоат ишларида қатнашиб келган.

Парда Зиятовнинг кўп йиллик меҳнати давлат томонидан юксак баҳоланиб, унга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилган.

Парда Зиятовнинг вафоти муносабати билан Ш. Мирзиёев, Т. Норбоева, Н. Исмоилов, А. Арипов, С. Турдиев, И. Абдураҳмонов ва У. Мустафоев марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг